Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎҚУВ КУРСЛАРИДА ХИЗМАТ ИТЛАРИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 22 февралидан 13 март кунига қадар Миллий гвардия тизимидаги мутахассис кинологлар ва уларга бириктирилган хизмат итлари Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган Махсус тайёргарлик ўқув маркази “Портловчи моддаларни қидириб топиш” йўналиши бўйича малака оширдилар.
Мазкур ўқув курси соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида ўтказилиб, унда кинолог мутахассисларнинг касб маҳоратларини янада ошириш ва хизмат итларини махсус йўналишларга тайёрлаш мақсадида амалий машғулотлар ташкил этилди.
Машғулотлар якунида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг хизмат итлари билан бирга мазкур йўналишдаги ҳаракатлари, билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган мутахассис кинологларга сертификатлар топширилди.
Малака ошириш курси давомида намуна бўлган жуфтликлар – Самарқанд вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисм мутахассис-кинологи, кичик сержант Р.Аълохонов ўзига бириктирилган “Немо” лақабли хизмат ити билан ҳамда Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисм мутахассис-кинологи, кичик сержант З.Назаров ўзига бириктирилган “Кони” лақабли хизмат ити билан ўзларининг юқори тайёргарлигини намоён этган ҳолда ўқув курсини аъло баҳоларга якунлаганликлари учун сертификат ва фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Text to speech