Оромгоҳда маданий тадбир ташкил этилди
2 июль “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун. Сана муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Милий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ўсиб келаётган ёш авлод онгида она Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш мақсадида, Нукус шаҳрида жойлашган «Турон» болалар соғломлаштириш ва дам олиш оромгоҳига ташриф буюрди.
Ҳарбий хизматчиларимиз томонидан ҳаваскор рассом ёшлар ўртасида Давлат герби рамзинининг тасвирини чизиш бўйича танлов ташкил этилди.
Тадбир якунида танлов иштирокчилари ўртасида ғолиблар аниқланди. Ғолиб ёшларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.