ОРОМГОҲЛАРДА ОММАВИЙ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда айни кунларда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” ЖТСЖ Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан Китоб туманида жойлашган “Нурафшон”, “Алоқачи”, “Ёш алангачи” оромгоҳларида ёзги таътилларни ўтказаётган мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат-шашка, бадиий гимнастика, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини футбол ҳамда “work оut” турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Мусобақа якунида илғорлигини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритган ёшлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бир сўз билан айтганда, бундай тадбирлар давомийлиги болалар таътилни сермазмун ўтказишлари ва истеъдодларини намоён қилишлари, спорт ёки санъат турларида ўзларини синаб кўришлари учун кенг имконият яратиб бермоқда. Бу эса ёшларни кўп қиррали шахс сифатида шакллантириб, ўзига ишончи ва иродасини оширишига хизмат қилмоқда.