ОТ СПОРТИ ТЎГАРАГИ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА
Мамлакатимиз тараққиёти ҳар томонлама униб ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим тарбияси, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқдир. Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, республикамизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айнан шу сабабдан сўнги йилларда, ватанимиз келажаги бўлган ёшлар масаласига, устувор вазифа сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандларининг от спортига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўқув-амалий машғулот ўтказилди. Бунда ёшларга отга миниш, отда ҳаракатланиш ва мазкур спортнинг турлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёшларни ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан, от спорт мажмуасида тўгарак ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 20 дан ортиқ ёшлар ушбу тўгаракка жалб этилган.