ОТ СПОРТИНИНГ КОНКУР ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Миллий гвардия от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида конкур йўналишида навбатдаги мусобақа ўтказилиб, унда 50 га яқин спортчилар иштирок этди.
Беллашувда нафақат пойтахтимиз ёшлари, балки конкур йўналишига қизиқиши баланд бўлган вилоятларда ташкил этилган чавандозлик мактабларидан ҳам спортчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Мазкур мусобақа Республика биринчилиги ва халқаро турнирлар, Испанияда бўлиб ўтадиган жаҳон лигаси олдидан спортчиларни саралаш ҳамда тайёргарлик кўришга замин яратди.