От спортига доир амалий тадбирлар давом этмоқда.
Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларни бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида ҳарбий қисм отхонаси майдончасида ҳаваскор ва уюшмаган ёшлар ўртасида амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Ушбу ўқув машғулотда ҳарбий хизматчилар томонидан ёшларга тулпорга миниш, эркин ҳаракатланиш, уларни парвариш қилиш, эмлаш тартиби ҳамда кунлик рациони ҳақида назарий ва амалий маълумотлар бериб борилди.
Ёшларни спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлида амалга оширилаётган бу каби ишлар уларнинг келгусида руҳан соғлом ва баркамол авлод бўлиб етишишига дастури амал бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, мамлакатда от спортини ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга кўмак беради.