ОТ СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон Улоқ-кўпкари федерацияси ҳамкорлигида мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия Республикаси “Турон жамғармаси” Президенти доктор Андрас Биро Жулт билан учрашув ташкил этилди.
Суҳбат давомида А.Б.Жулт Миллий гвардия мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, ёшлар ўртасида от спортини ривожлантириш ҳамда Меҳрибонлик уйларидаги болаларни тарбиялаш, уларнинг муаммоларини ҳал етиш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлаб, тадбир иштирокчиларини ҳар йили Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазмага таклиф этди.
Тадбир якунида полковник А.Чудин Миллий гвардия от спорти бўйича кадрларни тайёрлаш ҳамда анжом-аслаҳалар билан таъминлаш йўналишида ҳамкорликка тайёрлигини билдириб ўтди.