От спорти мактаби ташкил этилди
Юртимизда ёш авлоднинг соғлом ўсиб, баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат ва спортга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармасида «От спорти мактаби» ташкил этилди. Унда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва ҳарбий қисм худудидаги маҳалла ёшларига ҳарбий хизматчилар томонидан тулпорлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўқувчи-ёшлар эса, от спортига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олиб, кун сайин ушбу спортга қизиқувчи ёшлар сони кенгайиб бормоқда.
Бу каби тизимли тадбирлар ташаббускор, шижоатли ёшларни таьтил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказишига хизмат қилиб, спорт билан мунтазам шуғуланишларига кенг имконият яратиб бермоқда.