ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА САМАРАЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Айни кунларда республика миқёсида ёшларни от спортига қизиқтириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда Қорабайир зотли отларни кўпайтириш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Бухоро тумани Қўриқлаш бўлими ташаббуси билан от спортининг “Улоқ-кўпкари" тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Беллашувда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармасининг малакали чавандоз ҳарбий хизматчи ва ходимлар билан бир қаторда вилоятнинг турли туманларидан ташриф буюрган 20 га яқин ёш чавандозлар ҳам иштирок этишди. Шунингдек, 50 га яқин ёшлар ҳамда 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мусобақага томошабин сифатида ташриф буюришиб, мазкур беллашув давомида улар амалий маҳорат сабоқларига эга бўлишди.