ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА ТИЗИМЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ҳозирда бутун республикамиз бўйлаб от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишларига хар қачонгиданда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Навоий вилояти Нурота тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан очилган от спорти тўгараги ҳамда Конимех туманида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари фикримизнинг яққол исботидир. Нурота туманида ташкил этилиб, ўз бағрига 30 нафардан ортиқ ёшларни чорлаган тадбирда ходимлар томонидан тарихда ва бугунги кунда отлар тинчликни сақлаш, ҳарбий мақсадларда хам инсонларнинг садоқатли кўмакчиси эканлиги бўйича зарур тушунчалар берилди. Ёшларни от спортига бўлган қизиқишини ошириш йўлида амалга оширилаётган бу каби ишлар, уларнинг келгусида руҳан соғлом ва баркамол фарзанд бўлиб вояга етишишига хизмат қилади.