ОТ СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА
Ҳозирги кунда от спортини ривожлантириш, ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш, ёш спортчиларни саралаб олиш ҳамда катта мусобақаларга тайёрлаш борасида Фарғона вилоятида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Бешариқ туман ҳокимияти ва Улоқ-кўпкари федерацияси ҳамкорлигида Миллий от ўйинлари “танга олиш ” ва “от устида кураш” турлари бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Тадбирда Қўриқлаш хизмати ходимлари, ёш спортчилар ҳамда ҳаваскор чавандозлар ғолиблик учун қизғин баҳс олиб боришди.
Чавандозлар томонидан кўрсатилган маҳоратли ҳаракатлар ва муросасиз курашлар ҳаммага бирдек манзур бўлди. Якуний натижаларга кўра, ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди. Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб кенг миқёсда олиб борилмоқда.