ЁШ ИҚТИДОРЛАР САРАЛАНМОҚДА
Ёшларнинг соғлом, бақувват ҳамда етук инсон бўлиб вояга етишида спортнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Бу борада мамлакатимизда тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда жорий йилнинг 23 февраль куни Юнусобод туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва Республика карате ассоциацияси ҳамкорлигида спортнинг "Karate WTF" йўналиши бўйича шаҳар саралаш босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.
Саралаш босқичининг кўтаринки кайфиятда, қизғин беллашувларга бой тарзда кечгани, иштирокчиларни янада ғолибликка бўлган иштиёқини оширди.