Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган "Миллий гвардия қўмондонининг кубоги" мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилиб, республика босқичига сараланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, "Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорлари юзасидан ёшлар ўртасида, айниқса, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёш авлодни паралимпия спорт турларига кенг жалб этиш мақсадида ўзбек жанг санъати спорт турининг "Матонат" йўналиши бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида "Миллий гвардия қўмондонининг кубоги" мусобақаси ташкил этилди.
Миллий гвардия, ҳудудий спортни ривожлантириш бошқармалари, Халқ таълими бошқармаси, Ўзбек жанг санъати федерацияси, Ёшлар ишлар агентлиги ҳамкорлигидаги мазкур мусобақа найза улоқтириш, камондан ўқ узиш, ядро улоқтириш ҳамда ногиронлик аравачасида пойга йўналишлари бўйича ўтказилди.
Беллашув мобайнида аёл ва эркак спортчилар ўз имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиб, юқори натижаларни қўлга киритишди.
Мазкур мусобақанинг ҳудудий ва вилоят босқичларида фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритаётган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Миллий гвардия қўмондонининг кубоги" мусобақасининг вилоят босқичлари давом этиб, спортчилар ҳозирги кунда жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилган республика босқичига сараланмоқда.

Text to speech