Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун!

Мамлакатимизда қўмондонлик ва техник кадрлар тайёрлайдиган, бир нечта ўқув муассасаларини бирлаштирган кўп босқичли ҳарбий таълим тизими яратилган. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети шулардан биридир.

Мазкур билим юрти, 1990 йил 15 октябрда Ички ишлар вазирлигининг Олий курслари базасида малакали офицер кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ташкил этилиб, (СССР IIV Ички қўшинлари) Тошкент олий ҳарбий техник билим юрти деб номланган.

Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 январдаги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олиниб, Ички ишлар вазирлиги тизимига киритилган.

Билим юрти 1991 йили илк курсантларни қабул қилиб, 1995 йилда дастлабки битирувчиларни тайёрлаб чиқарган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти: ИИВ қўшинлари ва идоралари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун юқори касб маҳоратига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланадиган, мамлакат хавфсизлиги вазифаларини самарали бажаришга қодир бўлган олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланган.  

2017 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий-техник институти этиб қайта ташкил қилинган.

2017 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилганидан сўнг, соҳага малакали ва профессионал кадрларни тайёрлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил ноябридаги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳарбий-техник институти, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти негизида қайта ташкил этилди.

 Университетга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилина бошлаган. Бакалавриатда 15, магистратурада 8 йўналиш бор. Бугунги кунда бакалавриатда мингдан ортиқ курсант, махсус йўналиш, сиртқи таълим ва магистратурада яна шунча ёшлар таҳсил олмоқда. Уларга жами 209 нафар ўқитувчи, профессор ва фан докторлари юриспруденция, иқтисодиёт ва психология таълим йўналишлари бўйича сабоқ бериб келмоқда.

Ҳозирда, Университет битирувчилари Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлигининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш тузилмаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими йўналишлари бўлинмаларида,   шунингдек,  Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун эса ҳарбий дипломатия, юриспруденция, иқтисодиёт, муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳаларида  хизмат қилиб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони  Жамоат хавфсизлиги университетига ташриф буюриб амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. 

Президентимиз офицер ва талабалар билан мулоқотда бўлиб, дуал таълимни кенг жорий қилиш, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳозирда,  Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган  вазифаларнинг амалий ижроси Миллий гвардия қўмондони назоратига олиниб,  Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти бошчилигида тизимли ишлар йўлга қўйилган.   

Text to speech