Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Баландлик-ишғол тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимида баландлик-ишғол тайёргарлигини замонавий, илғор хорижий тажрибаларга асосланиб такомиллаштириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг жанговор хизмати фаолиятида махсус вазифаларни аъло даражада бажаришда кўникма ва малакаларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Баландлик-ишғол тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти, ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги Университети, ИИВ Қоровул қўшинлари, Қуролли кучлар Академияси, Чирчиқ Олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти ҳамда Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармасидан профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар иштирок этдилар.
Илмий-амалий конференция давомида ташриф буюрганлар эътиборига маърузачилар томонидан “Махсус вазифаларни бажаришда кўп қаватли биноларда махсус карабинлардан фойдаланиш ва патронли газ гранаталарини қўллаш тартиби”, “Кўп қаватли биноларда жиноятчиларни қўлга олиш вақтида баландлик ишғол гуруҳи қўлланишининг аҳамияти” сингари мавзуларда тақдимотлар ҳавола этилди.
Конференция доирасида иштирокчилар томонидан баландлик-ишғол тайёргарлигини янада такомиллаштириш, шу билан бирга ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech