Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан,  Миллий гвардия қўмондонининг байрам табриги

Ҳурматли ҳамкасблар!

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини, таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини, курсант ва ўқувчиларини,  соҳа фахрийларини, ишчи-хизматчиларни ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган гвардиячиларимизнинг оила аъзоларини “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан самимий табриклайман!

Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш бугун ҳам, келажакда ҳам энг устувор вазифамиз бўлиб қолади”- деб биз ҳарбийларни эътироф этганлар.

Зеро, бу йилги “Ватан ҳимоячилари куни” байрами “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида кўтаринки рухда нишонланмоқда.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Миллий гвардия инсон ҳуқуқлари ва манфаатларининг чинакам ҳимоячиси, жамият ва давлат хавфсизлигининг ишончли посбони сифатида чин маънода халқимиз фахрига айланди.

Миллий гвардияда бўлинмаларнинг жанговар ва махсус тайёргарлигига, тизимли равишда замонавий қурол-аслаҳа ва анжомлар, илғор ҳарбий техникалар билан таъминлаб борилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фидойи гвардиячиларимиз Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларини бажаришда бор куч-ғайратини сафарбар этиб, мамлакатимизда ўтказилган нуфузли сиёсий тадбирлар, давлат байрамларида хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ишончли қўриқловни таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш, улар орасида спортни янада оммалаштириш каби ишларда фаол қатнашиб, олийжаноб Халқимиз ишончини қозонмоқдалар.

Албатта, бундай шарафли хизматимизда бизни қўллаб қувватлаб турган азиз ота-оналаримиз, оила аъзоларимизнинг ўрни беқиёс.

Ҳурматли сафдошлар!

Миллий гвардия шахсий таркибининг камтарона меҳнатлари Давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиб, куни кеча 9 нафар гвардиячилар “Дўстлик” ордени, “Жасорат”, “Соғлом турмуш”, “Содиқ хизматлари учун”, “Шуҳрат” медаллари билан тақдирландилар.

Бундай ютуқлар Мухтарам Президентимизнинг Миллий гвардияга билдирган юксак ишончларидан далолат бўлиб, бизларни ўз хизмат бурчимизга янада садоқатли бўлишга чорлайди.

Биз бундан кейин ҳам бўлинмаларнинг жанговар шайлигини юқори даражада ушлаб туриш, жамоат тартибини сақлаш, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкини ишончли қўриқлаш, юксак салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларимизни жадаллаштиришимиз.

Шуни ишонч билан айта оламанки, Сизлар, доимо ҳарбий бурчга ва қасамёдга содиқ қолган ҳолда Янги Ўзбекистонимизни ва Халқимизни ҳар қандай таҳдидлардан ишончли ва мардонавор ҳимоя қиласиз.

Сизларни ва оила аъзоларингизни яна бир бор Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий табриклайман!

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-тотувлик, Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли хизматингизда куч-қувват
ва зафарлар тилайман!

Ҳурмат билан! 

Миллий гвардия қўмондони

генерал майор Р.М.Джураев

 

Text to speech