Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилганининг бир йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

2023-йил 1-декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида юридик таълим ва фан: замонавий тенденциялар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бошланди. Унда Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев ўз маърузаси билан иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ташкил этилган мазкур халқаро илмий-амалий конференцияси Ҳумо арена биносида бўлиб ўтди ва унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев ўз маърузаси билан иштирок этиб, Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу ва муқаддас ғояни тўлақонли рўёбга чиқариш, мамлакатимизда қонун устуворлигини, адолат муқаррар эканлигини таъминлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганига алоҳида урғу берди.

Шунингдек янгиланган конституциямизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида белгиланиб, “инсон-жамият-давлат” тамойилини амалиётга жорий этишнинг ҳуқуқий кафолатлари яратилгани ёдга олинди. 

Бу эса аввало сўнгги йилларда аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти тубдан ошгани, халқимиз орасида юртимизнинг ёрқин келажагига, барқарор тараққиётга ишонч ҳиси янада кучайганлиги билан боғлиқлиги айтилиб, қонун устувор бўлган жамиятда инсонлар тинч ва фаровон ҳаёт кечириб, эртанги орзу-умидлари рўёби сари илдам ҳаракат қилишганига давлатчилик тарихи гувоҳлиги айтиб ўтилди.

Янги Ўзбекистонда “Қонун устувор, жазо муқаррар” деган ғояни кенг тарғиб этишда юридик фан ва таълимнинг ўрни ва аҳамияти нечоғлик юқори эканлиги ва бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш муҳим аҳамият касб этиши юзасидан қатор мисоллар келтирилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 ноябрдаги тарихий фармонлари асосида Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ташкил этилиши, муассасага таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси мақомининг берилиши ҳам мақсадли ислоҳотларнинг амалий ифодаси эканлиги таъкидланди.

Шу вақтга қадар Ўзбекистонда терговчиларни тайёрлаш ва уларнинг касбий малакаларини ошириш бўйича ягона марказлаштирилган тизим мавжуд бўлмаганлиги айтилиб, Академия ташкил этилиши билан мазкур масала тўлақонли ўз ечимини топиб, замон талаблари ва халқаро стандартлар асосида суриштирув ҳамда тергов идоралари учун жиноятларни тергов қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги ва самарали тизими яратилиб, Таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, хусусан Жамоат хавфсизлиги университети билан яқин муносабатлар ўрнатилгани ва унинг аҳамиятига тавсиф берилди.

Миллий гвардия қўмондони фурсатдан фойдаланиб, академия ташкил этилганлигининг бир йиллик байрами билан барча ходим ва хизматчиларни, уларнинг оила аъзоларини самимий табриклаб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган мард, жасур ва ватанпарвар кадрларни тайёрлаш йўлида муваффақиятлар тилади.

Text to speech