Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!
Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳри марказий кўчалари бўйлаб оркестр садолари остида ҳаракатланган давлат рамзлари туширилган мото ва автомобилларидан иборат автокарвон, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси кавалерия эскадрони ҳарбий хизматчилари юртдошларимиз қалбида ифтихор туйғуларини уйғотди.
Шунингдек, Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи ҳиёбонида кўнгилочар концерт дастури ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.
Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар, Давлат гербининг нафақат давлат рамзи, балки миллат ифтихори сифатидаги юксак аҳамияти хусусида сўз юритди.
Байрам тадбирида ватан, тинчликни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради.