Миллий гвардия Жамоат хавфсизлик университетида биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.  // Триатлон бўйича 25-жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган гвардиячилар рағбатлантирилди. // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган тингловчиларнинг навбатдаги битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. // Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия тизимида фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ гвардиячиларга давлат мукофоти ва идоравий мукофотлар тантанали равишда топширилди. // “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида "Отлиқ парадлар" ташкил этилди  // Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия тизимида фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ гвардиячиларга давлат мукофоти ва идоравий мукофотлар тантанали равишда топширилди  / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Тошкент шаҳрида 27 август куни ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган тингловчиларнинг навбатдаги битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди / / Самарқанд шаҳрида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни расмий кутиб олиш маросими  бўлди  / / Ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган триатлон бўйича 25-жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган гвардиячилар рағбатлантирилди / / Мамлакатимиз тараққиёти йўлида замон талабларига мос ҳарбий кадрларни тайёрлашда янгича ёндашув. // Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ташкиллаштирилган Республика илмий-амалий конференцияси куч тузилмалари мутахассислари учун тажриба алмашиш майдони бўлди. // Юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остида ўтказилган умумхалқ ҳашарида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этишди. //  Гвардиячиларнинг жанговар, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-услубий йиғин ўтказилди. // Қўқон шаҳрида гвардиячилар томонидан гиёхванд модда олиб юрган шахс қўлга олинди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардиянинг барча ҳудудий бўлинмаларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда. // Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида Миллий гвардия бўлинмаларининг юқори жанговар шайлиги таъминланмоқда. // Самарқандда ёшлар бандлигини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган республика амалий семинари бўлиб ўтди ва унда Миллий гвардия қўмондонлиги ҳам ўз маърузалари билан иштирок этди. // Республикамиз бўйлаб вилоятларда ўтказилаётган турли фестивалларда Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар томонидан жамоат тартиби ҳамда тадбир иштирокчиларининг хавфсизлиги таъминланмоқда //  “Умуммиллий бирдамлик фестивали” доирасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида учрашув ташкиллаштирилди. // Қўқон шаҳрида гвардиячилар томонидан гиёҳванд модда олиб юрган шахс қўлга олинди. // Гвардиячиларнинг жанговар, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-услубий йиғин ўтказилди. // Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида Миллий гвардия бўлинмаларининг юқори жанговар шайлиги таъминланмоқда.   Гвардиячиларнинг жанговар, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-услубий йиғин ўтказилди //  “Саф тайёргарлиги бўйича энг илғор бўлинма” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди. // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази тингловчиларига сертификат топширилди. // Жамоат хавфсизлиги университетида спортнинг шахмат тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги ўтказилди. //  Миллий гвардия фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди // Муҳандислик соҳасида республика кўрик-танлови бўлиб ўтди // Бир млрд сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. // Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир. // Қўл жанги бўйича бошқарма бошлиғи кубоги ғолиблари аниқланди. //
Республикамиз бўйлаб жамоат жойларида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган битирувчиларга сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. // “Энг илғор саф тайёргарлиги бўлинмаси” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. // Шахсий таркибнинг жанговар салоҳияти, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ўрганиш ва такомиллаштиришга қаратилган манзилли ишлар қўмондон томонидан давом эттирилмоқда. Кавалерия бўлинмалари мутахассислари учун от спорти бўйича ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. // Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давомида жамоат тартиби ишончли таъминланмоқда. // “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Миллий гвардияси ғолибликни қўлга киритди. // Миллий гвардия бўлинмаларининг жанговар салоҳияти, шахсий таркибнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар. // “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” чемпионлар лигаси халқаро турнири ва “Қўл жанги спорт мажмуаси” биносининг очилиш маросими ўтказилди. // Хитойда бўлиб ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Миллий гвардияси 1-ўринни эгаллади // Миллий гвардия бўлинмаларининг жанговар салоҳияти, шахсий таркибнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. // "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Миллий гвардия томонидан ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди. // Миллий гвардия ва бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди. // Савдо мажмуалари ва бозорларда жамоат тартиби ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. // Куч тузилмалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди. //  Хоразмда Миллий гвардия ва бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди // Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши (https://president.uz/uz/lists/view/8310) ўтказилди / / Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳияти, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги муҳим пойдевордир  / / Куч тузилмалари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди  / / Халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган гвардиячи қизлар муносиб рағбатлантирилди / /   Давлатимиз раҳбари Бокудаги Ғалаба боғида Озарбайжон фидойиларини хотирлади (https://t.me/shmirziyoyev/28198) / / "Сўраган эдингиз" дастурининг навбатдаги сонида жазирама кунлари амал қилиниши лозим бўлган тавсияларга риоя этиш ҳамда иссиқ уришидан сақланиш бўйича саволларга Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Тиббиёт хизмати бошлиғи жавоб берди / / Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бокуга келди (https://t.me/shmirziyoyev/28124) / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди / /   Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган кураш бўйича “Миллий гвардия биринчилиги” якунланди ва ғолиблар аниқланди. // “Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар хавфсизлиги тизимини техник таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. // Оталиққа олинган ёшлар учун Ғалаба боғида барпо этилган “Хотира нури” композицияси ва “Миллат фидойилари” хиёбонига саёҳат ташкиллаштирилди // “Ҳарбий оилалар билан ишлашнинг ўзига хос модуллари, индикаторлари ва шарқона мотивлари” мавзусидаги ўқув йиғини ўтказилди. // Миллий гвардия ва Буюк Британия Қироллик полки ҳарбий оркестрлари жамоаларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. // "Регби-15" спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади // “Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. / /Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва махсус тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. / / Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини якунланди. / / Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. / / Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси “Ўзбекистон сҳемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерациясининг 2024 йил сарҳисоби ҳамда 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Тадбир олдидан Қўл жанги федерациясининг Маъмурий биноси очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази қошида қуриб фойдаланишга топширилган мазкур бино эндиликда Ўзбекистон ҳамда Осиё Қўл жанги федерацияси раҳбариятининг фаолият олиб боришлари учун мўлжалланган Марказ сифатида хизмат қилади. Шунингдек, Халқаро ҳамкорлик учрашувлари, мураббий ва ҳакамларнинг барча йиғинлари ушбу марказда ташкил этилади.

Фойдаланишга топширилган Қўл жанги федерацияси биносининг мажлислар залида илк бор ўтказилган йиғилиш эса Федерациянинг 2024 йил сарҳисоби ҳамда 2025 йил учун устувор вазифаларига бағишланди. Мазкур йиғилиш Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси раиси-Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида ўтказилди.  

Таҳлилий ва танқидий руҳда бўлиб ўтган видеоселектор тарзидаги йиғилишда Спорт вазирининг ўринбосари Ш.Махмудов, Қўл жанги федерацияси ҳамда Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари, федерациянинг таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиқлари, мураббийлар ҳамда таклиф қилинган соҳага оид мутасаддилар иштирок этишди.  

Федерация раиси кириш сўзида, Давлатимиз раҳбарининг “Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги 2022 йил 20 июндаги 287-сон Қарори билан, юртимизда “Қўл жанги” спорт турини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, ушбу спорт турини ёшлар орасида оммалаштириш борасида кенг эшиклар очиб бериш билан бирга, муҳим вазифалар белгилаб берилганлиги ва унинг амалий ижросига қаратилган чора-тадбирлар юзасидан сўз юритди.

Хусусан, ўтган 2024 йилда Спортчиларимизни мунтазам шуғулланишлари учун муносиб шароит яратиш мақсадида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази қошида барча имкониятларга эга бўлган Спорт зал қуриб фойдаланишга топширилганлиги, бугун эса мазкур Спорт марказининг ўзида Федерация маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтганлиги таъкидланди.

Бу каби ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида ҳам амалга оширилиб Қўл жанги спорт базалари ҳозирда ўз фаолиятини юритиб келаётганлиги, шунингдек, Қўл жанги спорт турини ёшлар ўртасида оммалаштириш, уларни спортга жалб қилиш чора-тадбирлари натижасида мазкур спорт тури секциялари сони 284 тадан 400 тага етказилгани, уларда эса бугунги кунда 30 мингдан зиёд профессионал, ҳаваскор ва ёш спортчилар шуғулланиб келаётганига алоҳида урғу берилди.

Қўл жанги спорт турига қизиқиш нафақат Ўзбекистонимизда балки Осиё давлатларида ҳам ортиб бораётганлиги таъкидланиб, Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлашлари натижасида бизнинг ташаббусимиз билан Осиё давлатларининг қўл жангчиларини бирлаштириш мақсадида ўтган йили “Осиё Қўл жанги федерацияси” ташкил этилганлиги ва унинг биринчи йиғилишида 30 га яқин Осиё давлатларидан вакиллар иштирок этганлиги, унда Осиё федерациясига раис этиб Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси ўринбосари Б.Мирзақулов  сайланганлиги ёдга олинди.  

Ўтган йил давомида Федерация томонидан ёшлар ва ўсмирлар, катталар ҳамда профессионал спортчилар ўртасида Республика ва Халқаро мусобақалар ташкил этилганлиги, шунингдек Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида, Қозоғистоннинг Астана шаҳрида, Россия Федерациясининг Москва шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда қўл жангчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида фақат биринчи ўринни эгаллаганликлари фахр билан тилга олинди.

 Федерация раиси Р.Джураев сўзи якунида, соҳа ривожига катта эътибор қаратиб, спортчиларга муносиб шарт-шароит яратиб бераётганликлари учун Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги раҳбарларига, шунингдек, вилоятлар ҳокимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Йиғилишда, федерация томонидан 2024 йил давомида эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиниб, вилоятлар кесимида танқидий кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда Федерация раисининг биринчи ўринбосари Б.Соатов, Федерация раиси ўринбосари Б.Мирзақулов ҳамда кун тартибига киритилган (Хоразм, Қашқадарё,Сирдарё ва Тошкент вилоятлари) ижрочи директорларнинг маъруза ва ахборотлари тингланди.

Шунингдек, Спорт вазирининг ўринбосари Ш.Махмудов ҳам сўзга чиқиб, Федерация томонидан ўтган йилда амалга оширилган улкан ишлар ҳамда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Шу қаторда, Қўл жангини тизимли равишда ривожлантириб келаётган ҳудудий федерациялар фаолияти, хусусан намуна сифатида, Андижон вилояти ижрочи директори Р.Каримовнинг тажрибалари тингланди.

Шундан сўнг Спорт вазирининг буйруғи билан, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги хизматлари учун, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси Жиззах вилояти бўлими ижрочи директори – Осиё Қўл жанги федерацияси Ҳакамлар Ҳайъати раиснинг биринчи ўринбосари Ҳ.Иргашев ҳамда Қўл жанги федерацияси Қорақалпоғистон республикаси бўлими раҳбари Е.Тихоновларга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак-нишонлари топширилди. Шунингдек, Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, унга кўра бир гуруҳ фидоий раҳбарлар ва мураббийлар муносиб рағбатлантирилди.

 Йиғилиш якунида Федерация раиси томонидан жорий йилда олдимизда турган муҳим устувор вазифалар санаб ўтилди. Энг асосийси жорий йилда ҳар бир вилоят федерациялари, Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда, туман марказлари ва чекка ҳудудлардаги мактабларда ҳам спорт секцияларини ташкил этиб, ёшларни айниқса ўқувчиларни жалб этган ҳолда “Қўл жанги” спорт турини янада ривожлантириш муҳим масала сифатида қайд этилди. Бунинг натижасида ёш ва истиқболли профессионал спортчиларимиз етишиб чиқиб жаҳон ареналарида байроғимиз доимо юқори кўтарилишига ишонч билдирилди.

Бу каби муҳим вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ижроси қатъий назоратга олиниши бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Text to speech