Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси ўтказилди

Икки кун давомида бўлиб ўтган мусобақаларда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича бошқармалари, Қўриқлаш хизматининг Тошкент шаҳри ва вилояти бошқармалари, Жамоат хавфсизлиги университети, шунингдек, Чирчиқ шаҳри, Қибрай ва Учтепа туманларида жойлашган бригадаларидан ташриф буюрган “Қалқончи”, “Лочин”, “Ёш гвардиячи”, “Дўстлик”, “Чаққон”, “Алплар”, “Ёшлар”, “Жасорат” номли 8 та жамоа иккита груҳга бўлинган ҳолда майдонда саф тортишди. Қуръа ташлангандан сўнг жамоалар ўйинни бошлаб юборишди.
10-12 ёшли ўғил болалар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақа қизғин бахсларга бой ўтди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун бор куч ғайратини ишга солишди. Майдонга тушган 14 нафар ўқувчи чаққонлиги, футболни нақадар ўзлаштирганлигини, милионлар ўйинининг қанчалик оммалашганлигини кўрсатиб беришди. Ота-оналар, муҳлислар ҳам ўйинларни ҳаяжон билан кузатиб боришди. Гуруҳларда ғолиб чиқган “Қалқончи”, “Лочин”, “Ёш гвардиячи”, “Дўстлик”, жамоалари ярим финалда ўзаро беллашишди. Финалда барча болалардан яхши ўйин кўрсатган “Қалқончи” ва “Лочин” жамоалари энг кучли номини аниқлаш учун майдонда тўп тепишди. Ҳаяжонли, кутилмаган вазиятларга бой ўтган финал 1:1 ҳисоби билан якунланиб, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Бу гал “Қалқончи” жамоаси болаларининг қўли баланд келиб, 2:1 ҳисобида “Мустақиллик кубоги” соҳибига айланишди. Барча ўйинларнинг қизғин ўтишини таъминлаш учун Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли бошловчилари шарҳлаб боришди. Ҳарбий оркестор садолари эса болаларга кўтаринки руҳ бағишлади. Мусобақанинг ҳолис ва ҳаққони ўтиши учун “Пахтакор кидс” клуби ҳакамлари ўйинларни бошқариб боришди. Тақдирлаш маросими ҳам ёшларнинг ёдида сақланиб қоладиган бўлди. 3-ўринни “Ёш гвардиячи” ва “Дўстлик” жамоалари қўлга киритди. 2-ўринга “Лочин” ва 1-ўринга “Қалқончи” жамоалари сазовор бўлишди. Тантанали маросимда болаларни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С. Мамаюсупов ва Марказий девон бошқарма бошлиқлари, “Пахтакор кидс” клуби раҳбарияти диплом, медал, кубок ва совғалар билан тақдирладилар.
Албатта бундай спорт тадбирлари ёшларни жисмонан етук ва маънан баркамол бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда мазкур турнир келгусида мунтазам равишда ўтказиладиган бўлди.

Text to speech