Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлик университетида биринчи босқич курсантларининг Ватанга қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Ватанга қасамёд ҳар бир юрт ҳимоячиси учун муқаддас, қасамёдга содиқлик эса берилган ваъдага вафо, шаъни ва ор-номусини ҳимоя қилиш каби ҳақиқий ватанпарварларга хос бўлган фазилат ҳисобланади. Ана шундай мақсад йўлида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида 1-босқич курсантларининг “Ватанга қасамёд” қабул қилиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Миллий гвардия сафларидан жой олиш бугун ҳар бир мард йигитнинг юксак орзусига айланган. Улуғ мақсад йўлида дастлабки қадамлар қўйилди. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ёш курсантлар учун бошланғич касбий ва жанговар жисмоний кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-дала шароитида машғулотлар ташкил этилди. Айтиш жоизки, жорий йили университет курсантлари сафига 240 нафар ўғил-қиз қабул қилинди. Шу муносабат билан Жамоат хавфсизлиги университетида 1-босқич курсантларининг “Ватанга қасамёд” қабул қилиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари C.Чўллиев, Президент Администрацияси шўъба мудири М.Миракулов, Республика Ҳарбий прокурори ўринбосари Қ.Исроилов, Университет бошлиғи М.Рустамбаев, профессор ўқитувчилари, Фахрийлар кенгаши аъзолари, кенг жамоатчилик ҳамда курсантларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирда Миллий гвардия қўмондони сўзга чиқиб, Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида Президентимизнинг университетга ташриф буюргани ва унда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб офицер ва курсантлар билан бевосита мулоқот қилганликлари ҳамда университет фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий хавф-хатарларни ўрганиш ва олдини олишга хизмат қилувчи муҳим маслаҳат ва кўрсатмалар берганликларини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан тантанали маросимдаги нутқида “Тинчликни сақлаш фақат ҳарбийларнинг иши бўлиб қолмаслиги керак, бу барчамизнинг - ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи бўлиши шарт. Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир” дея билдирган фикрлари ёд олиниб, биз ва айниқса ёшларимиз учун энг муҳим ҳаётий вазифага айланмоғи лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг маросимга ташриф буюрган меҳмонлар ва ота-оналар қасамёд қабул қилган 1-босқич курсантларини унутилмас байрам билан табриклар экан, қасамёд ҳар бир ватан ҳимоячиси учун муқаддас эканлигини, унга содиқлик – берилган ваъдага вафо, ор-номусни ҳимоя қилиш каби ҳақиқий ватанпарварларга хос бўлган хусусиятлардан бири саналишини эътироф этишди.

Тадбир давомида Университет курсантлари томонидан Қўл жанги ва қурол билан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди ҳамда маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақида куй ва қўшиқлар куйланиб, бадиий саҳна кўринишлари меҳмонларга ҳавола этилди.

Барчада катта таассурот қолдирган ушбу тантанали маросим якунида курсантлар ота-оналари ва яқинлари билан кўришиб, илк бор ҳарбий либосда фотосуратларга тушишди.

Text to speech