Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида "Саф тайёргарлиги бўйича энг илғор бўлинма" кўрик-танловига старт берилди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Саф низоми талабларини амалда мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш орқали умумий ҳарбий тайёргарлик даражасини янада юксалтиришдан иборат.
Шунингдек, танлов доирасида шахсий таркибнинг қурол билан сафда ҳаракатланиш маҳоратини ривожлантириш, ўз куч ва имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳамда “Жасорат мактаблари” ўқувчилари ўртасида ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.