ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТИЗИМИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ
Мамлакатни иқтисодий, ижтимоий шунингдек,ҳарбий салоҳиятини юқори босқичга олиб чиқишда илм-фан ва технологияларнинг ўрни беқиёс. Республика миқёсида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, тажриба ва муаммолари” мавзусидаги мазкур онлайн илмий-амалий анжуман ҳам Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаларини, илмий ва инновацион янгиликлар бўйича тўпланган тажрибаларни ўртоқлашиш ҳамда изланувчиларнинг ўзаро фикр алмашишига замин яратди.
Конференция давомида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ҳамда Қуролли Кучлар тизимида фаолият олиб бораётган илмий мутахассислар, олий ҳарбий-таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва курсантлари ўзларининг конструкторлик ва инновацион ишланмаларини намойиш этишди.
Мазкур анжуман олимлар ва тадқиқотчиларни Миллий гвардия билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган бўлса, тадбир давомида кўриб чиқилган тадқиқот натижалари ва илмий ишланмалар эса иштирокчиларни янада шижоат ва ғайрат билан ишлашларига ундади.
Тадбир сўнгида иқтидорли инновацион ихтирочилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.