ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ АКАДЕМИЯСИ 104 ЁШДА
Мазкур қутлуғ сана билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси раҳбарияти ва жамосини Миллий гвардия қўмондонлиги ва бутун шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимиз тараққиёти йўлида ҳарбий кадрларни тайёрлашдек масъулиятли ва шарафли касб эгалари бўлмиш барча профессор- ўқитувчилар ва фахрийларни, шунингдек, тингловчи-курсантларни юртимиз сарҳадлари дахлсизлиги ва халқимиз осойишталиги йўлидаги келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар, оилаларига хотиржамлик, файзу-барака ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.
Осмонимиз доимо мусаффо, юртимиз тинч бўлсин!