МАМЛАКАТИМИЗДА ИЛК БОРА ҚОР УСТИДА ПОЛО МУСОБАҚАСИ
Жорий йилнинг 2 январь куни Амирсой тоғ курорти ҳудудида Ўзбекистон тарихида илк маротаба қор устида от полоси (https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9F%D0%BE%D0%BB%D0%BE) бўйича кўргазмали ўйин бўлиб ўтди.
Дўстона учрашувда “Amirsoy” ва “Universal Jumping” жамоалари иштирок этиб, Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчилари “Amirsoy” жамоаси шаънини ҳимоя қилдилар. Ушбу мусобақани халқаро ҳакам Зири Абдел Камол бошқарди. Муросасиз кечган беллашув барчада катта таассурот қолдирди.