ПИРОТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Фарғона вилоятида Миллий гвардия ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.С томонидан “Cobalt” русумли автомашинасида Қирғизистон Республикасидан яширинча йўл билан олиб ўтилган, 25 171 000 сўм миқдорида бўлган 6 хил турдаги пиротехника воситалари ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.