Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосини олдини олиш бўйича мамлакатимиз бўйлаб Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда
Шу каби тадбирлар жорий йилнинг 31 октябрь куни Сурхондарё вилоятида олинган хабарларга кўра, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Денов туманидаги “Янги Яшил дунё” деҳқон бозорида амалга оширилиб, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликлар олди олинди.
Тадбир давомида ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро А.С. томонидан умумий қиймати 1 млн сўмга баҳоланган 10 блок (ҳар бир блоки 100 минг сўмдан, жами 100 қути) “БРИТАНИК” номли пиротехника воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, тадбир давомида вояга етмаган 14 ёшли Э.Ж томонидан 18 блок (ҳар бир блоки 120 минг сўмдан, жами 180 қути) “БРИТАНИК” ёрлиғи бўлган пиротехника воситаларини сотиш вақтида тўхтатиб қолиниб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ва ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Суриштирув бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.