ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Тошкент шаҳри Бектемир туманида Бош прокуратура, Миллий гвардия ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида пиротехника воситаларини ноқонуний савдосини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган фуқаро Ж.Э., Наманган вилояти Чуст туманида туғилган фуқаро З.А. ва Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган фуқаро А.И.лар томонидан қўл урилган, умумий қиймати 18.574.000 сўм бўлган 140 дона “Золотой песок” ва 2880 дона “Британик” номли пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Ҳозирги вақтда ҳолат бўйича дастлабки тергов суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.