Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Республикамиз бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари ҳамкорлигида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдо олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Фарғона вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Водил-Марғилон-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.Х.Х бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина тезкор кузатувга олинди ва Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автотранспорт воситасининг юкхонаси ва салонида Қирғизистон Республикасидан яширинча олиб кирилган умумий қиймати 25 200 000 сўм бўлган 36 дона “9Д-037” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Шунингдек,куни кеча ҳамкор ходимлар иштирокида яна бир кўнгилсизлик олди олинди. Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Н.Х.А бошқарувидаги “Spark” русумидаги автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда умумий қийматида 61.240.000 сўмлик 157.400 дона “Британик” номли пиротехника, 40 дона “Королевский” номли салют, 44 дона “Новый век” номли салют борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари Фарғона вилояти Миллий гвардия Суриштирув бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Text to speech