ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Андижон вилоятида Миллий гвардия ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи (45 ёшли аёл) фуқаро А.Н. ўзининг яшаш хонадони яқинида 200 дона “Трения” номли ҳамда 7 500 дона “Петарды” номли пиротехника воситаларини умумий қиймати 53 310 000 сўмга сотмоқчи бўлиб турганинида, тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида қўлга олинган. Шу каби тезкор тадбир Фарғона вилоятида ҳам ўтказилиб, Марғилон шаҳрида яшовчи (49 ёшли аёл) фуқаро С.Ё. ўзининг яшаш хонадони яқинидаги “Бижутерия” савдо магазинида умумий қиймати 3 600 000 сўм бўлган 40 дона “Снеговик” номли пиротехника воситасини сақлаб кетаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли вилоятлар Миллий гвардия Суриштирув бўлимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда