Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни ечимини топиш, шунингдек, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Давлатимиз Раҳбари топшириқлари ижроси Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, натижалари сарҳисоб қилинди

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биносида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш чоғида аниқланган аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш ишлари натижалари сарҳисоб қилинди, шунингдек, бажарилиши лозим бўлган ҳамкорликдаги ишлар бўйича йўл харитаси ишлаб чиққан ҳолда, тизимли чора-тадбирлар амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Чунончи, ҳафта давомида Ишчи гуруҳ ташаббуси билан вилоят ҳудудида жами 24091 та хонадонга суюлтирилган газ балони етказилиб, 814 та маҳаллани табиий газ билан узлуксиз таъминлаш йўлга қўйилди, 24 км ичимлик суви ҳамда 5 км табиий газ тармоқлари таъмирланди, 2 км ички йўлларга шағал ётқизилди, 14 та мактаб ва 20 та мактабгача таълим муассасаси, шунингдек, 11 та талабалар турар жойи иситиш тизимларининг ҳолати ўрганилди.
Истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат захираларини ҳамда тадбиркорлар учун янда қулай шароитлар яратиш мақсадида вилоятда 72 та арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилиб, уларда жами 393,8 тонна кундалик эҳтиёж истеъмол товарлари савдога қўйилди. Шу билан бир қаторда, ўз маҳсулотини тўғридан-тўғри сотиш истагида бўлган 136 та фермер хўжалиги эгаларига ўз маҳаллаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун савдо расталари ташкил этишга кўмаклашилди.
Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, оилавий тадбиркорлик ҳамда ёшлар ва аёлларнинг ташаббускор лойиҳаларига кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳудудида жойлашган барча мономарказлар, меҳнат ярмаркалари, коворкинг марказлари фаолиятининг натижадорлиги ўрганилиб, натижаси бўйича 186 нафар фуқаро доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Шу билан бирга, 205 нафари касбга ўқитишга юборилди, 15 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди. Шу билан бир қаторда, 236 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш, 10 нафари якка тартибдаги тадбиркорлик қилиш орқали меҳнатга жалб этилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушган 129 та мурожаатдан 74 таси ижобий ҳал этилиб, 58 таси назоратга олинди.
Вилоят ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчи ва ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча равишда 327 та йўл белгилари ўрнатилиб, 8 та светофор таъмирланди ҳамда 47 та жойда йўл белгиларини тиклаш каби бошқа бир қатор ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, маҳаллаларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ва уларни қаноатлантириш даражаси танқидий ўрганилиб, бугунги кунда жами 121 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 664 та уяли алоқа хизматлари кўрсатилиши таъминланди.

Text to speech