Пойтахтимиздаги "Эски жува деҳқон" бозорида савдо қилаётган кийим-кечак сотувчиси растасидан пиротехника воситаларини яширинча сақлаётганлиги аниқланди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни 12:50ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Эски жува деҳқон" бозорида жамоат тартибини сақлашга жалб этилган Миллий гвардия ходимлари бозор ҳудудида кийим-кечак билан савдо-сотиқ қилиб келаётган фуқаро Ш.М.нинг шубҳали хатти-ҳаракатларини сезиб қолиб холислар иштирокида унинг растаси кўздан кечирилганда 1860-дона (3 блок 31 қути) “Трения” номли ва (3 қути 18-дона) “Соловей разбойник” номли жами 34 қути 1878-дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида белгиланган тартибда олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида яшовчи 40 ёшли фуқаро Ш.М.га нисбатан ЎР МжТКнинг 185-1-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Шайхонтоҳур тумани ЖИБ судига юборилди.