Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Пойтахтимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари ўқувчиларининг ваъда бериш қасамёди тантанали ўтказилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг билим салоҳиятини ҳамда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида мактабларда “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган ҳарбий ватанпарварлик синфларини ташкил этиш бўйича қўшма қарор қабул қилинган эди.
Бугун мазкур қарор асосида республикамиз бўйлаб бир қатор умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” синфлари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Хусусан, пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида мазкур ихтисослаштирилган синф ўқувчиларининг ваъда бериш қасамёдига бағишланган тантанали тадбир ҳам юқори шукуҳда бўлиб ўтди.
Маросимда Миллий гвардия Марказий девони масъул раҳбарлари, тегишли мутасаддилар, мактаб маъмурияти, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ва фахрий меҳмонлар иштирок этишди.
Мазкур тадбир давлат мадҳиясининг ижроси билан бошланди ҳамда сўзга чиққанлар, ёш гвардиячиларни табриклаб, уларнинг келгусидаги ўқишларига, муваффақиятларига ишонч билдиришди.
Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар томонидан ўзларининг масъулиятларини англаган ҳолда келажакда чуқур билим эгаси бўлишда ва ватанимизга садоқатли ҳамда жамият учун фойдали шахс бўлиб етишишда бор куч-ғайратини сафарбар этишга тантанали ваъда беришди.
Учрашув сўнгида Миллий гвардия ҳарбийларининг жанговар кўргазмали-ҳарбий ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг сафона чиқишлари намойиш этилди.

Text to speech