Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимиздаги "Food city” савдо мажмуасида Миллий гвардия ходимлари томонидан кўнгилсизлик ҳолати олди олинди

2024 йил 1 июль куни тахминан соат 17:00 лар атрофида “Food city” савдо мажмуаси ҳудудида фуқаро 24 ёшли Н.Ғ., 21 ёшли У.Д. ва 21 ёшли М.О.лар савдо ишлари билан шуғулланиб, сотув вақтида 17 ёшли фуқаро А.Х. билан тортишиб, улар ўртасида зиддият келиб чиқди.
Ушбу зиддиятли вазиятни кескинлашиб кетишини олдини олиш мақсадида ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари фуқароларни тинчлантираётган пайтда фуқаро Н.Ғ. савдо растасини орасидан жахл устида ўткир тиғли буюм билан фуқаро А.Х.га зарба етқазмоқчи бўлди.
Шундан сўнг, ходимлар тезкорлик билан ҳаракат қилиб, қўл жанги усулларидан фойдаланган ҳолда уни зарарсизлантириб, қўлга олди.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқаролар Бектемир тумани ИИО 1-сонли ФМБга топширилди.

Text to speech