Пойтахт бозорида Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳванд моддалар айланмасида гумонланувчи шахс аниқланди
Жорий йилнинг 24 август куни соат 11:00 да Учтепа тумани “Фарҳод деҳқон бозори”га хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзида шубҳа уйғотган фуқарони тўхтатишди. Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда холислар иштирокида шахсий тинтув жараёнида унинг ёнидан ўткир ҳидли ўтсимон модда борлиги аниқланди.
Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда, у Бектемир туманида истиқомат қилувчи 51 ёшли N.N. эканлиги маълум бўлди.
Фуқаро Учтепа тумани ИИО ФМБ ЖҚБга белгиланган тартибда топширилди.