Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани қўриқлаш бўлимига келиб тушган “Ташвиш” хабарига кўра воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан наркотик моддаларини яширишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 23:18 да Юнусобод тумани “Қўриқлаш” бўлимига Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган спа салонларининг биридан “ташвиш” хабари келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлар томонидан номаълум фуқаролар сақичсимон ёпишқоқ моддани объект ташқарисидан кавлаб олаётганлиги аниқланган ва улар қўлга олинган.
Олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасида улар Сурхондарё вилоятида туғилган 19 ёшли Б.Ж., 23 ёшли А.Т., 23 ёшли А.И. ва 23 ёшли А. Ш.лар эканликлари маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.