Пойтахтимизда ҳарбий хизматчилар томонидан жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 17 февраль куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ “Ягона тезкор бошқарув маркази”дан Чилонзор тумани “Ubay ibn Ka’b” жоме масжиди ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга ЎР ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб, қидирувда бўлган сурхондарёлик 60 ёшли Х. А ташриф буюрганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, ҳарбий хизматчи ва профилактика инспектори томонидан қидирувда бўлган фуқаро ушланиб, Чилонзор туман ИИО ФМБга топширилган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Ички ишлар органи томонидан олиб борилмоқда