Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимизда “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан жиноят содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди.

Жорий йилнинг 27 май куни соат 11.14 да Тошкент шаҳар ИИББ Ситуацион марказидан олинган маълумотларга кўра, Юнусобод тумани 7-мавзеда жойлашган “Корзинка” супермаркети ёнида “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодекси 167-модданинг 1-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) билан жиноят содир этишда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 30 ёшли У.С. қўлга олинган. Шундан сўнг, фуқаро ўрнатилган тартибда ИИБга топширилган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 29 май куни соат 10.19 да Тошкент шаҳар ИИББ Ситуацион марказидан олинган маълумотларга кўра, Чилонзор тумани 1-мавзеда жойлашган “Ҳавас” супермаркетида“Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 2-қисми (“Фирибгарлик”) билан жиноят содир этганлиги учун Ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган 1949 й.т фуқаро Т. Р. қўлга олинган. Т.Р ўрнатилган тартибда Чилонзор тумани ИИБга топширилган ва ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech