Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Навбатдаги ҳарбий унвонлар берилгани билан табриклаймиз!

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида офицер ва сержантларга тантанали равишда навбатдаги ҳарбий унвонларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев сўзга чиқиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини асраш, хавфсизлигини таъминлаш йўлида кўрсатган фидойиликлари учун уларга миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонларни бериш тўғрисидаги қўмондон буйруғи ўқиб эшиттирилди. III даражали сержант унвонига эга бўлган 12 нафар ҳарбий хизматчилардан 10 нафарини ҳарбий қизларимиз ташкил қилган бўлса,16 нафар ҳарбий хизматчига офицер унвонлари берилди.
Хусусан, 1 нафарига навбатдаги “катта лейтенант”, 11 нафарига навбатдаги “капитан” ва  4 нафарига навбатдаги “майор” ҳарбийунвонлари топширилди.

Миллий гвардия қўмондони навбатдаги ҳарбий унвон олганларни яна бир бор қутлаб, тадбирда иштирок этаётган барча шахсий таркибга Ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан бажариб, президентимизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдирди.

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, полковник М.Юсупов сўзга чиқиб, офицер ва сержантларни навбатдаги ҳарбий унвонлар билан самимий муборакбод этди. Ўз ўрнида ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбари ва Миллий гвардия қўмондонлигига миннатдорлик билдириб, бутун шахсий таркиб номидан, бундан буён ҳам ўз зиммаларига юклатилган шарафли ва масъулиятли вазифаларни адо этишданамуна кўрсата олишларини билдирди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарияти, қўмондонлик ва халқ ишончини оқлаб, ўз бурчларини шараф билан бажаришларига ишонтирди.

Навбатдаги ҳарбий унвон олган сафдошларимизни яна бир бор самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси хизматларида улкан зафарлар тилаймиз!

 

Text to speech