Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Янги йилга байрамона туҳфа. Қашқадарё вилоятида Маънавият ва маърифат маркази ҳамда  Янги  бинолар фойдаланишга топширилди

Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида мусиқа садолари остида ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига қувонч бағишловчи тантанали тадбирлар ўтказилди.

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигида ўтказилган тантанали тадбирларда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Қобилов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Л.Саодатова, вилоят сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар мутасадди раҳбарлари, фахрийлар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек уларнинг оила аъзолари   иштирок этишди.

Дастлаб осойишта ҳаётимиз посбонлари бўлган ҳарбий хизматчиларимизга янги қад ростлаган 5 қаватли 30 та хонадондан иборат замонавий хизмат уйларини топшириш маросими ўтказилди.

Маросимда сўз олганлар ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, садоқат билан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳарбийларга барча қулайликларга эга мазкур хизмат уйларининг топширилиши давлатимиз томонидан уларга билдирилган ишонч ва эътироф эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Хонадон калитлари ўз эгаларига топширилгандан сўнг,  меҳмонлар  янги уйларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

 Бундан ташқари бошқарма ҳудудида янги фаолият бошлаган Чавандозлар мактаби ҳам ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

 Шундан сўнг, тизимда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг мантиқий давоми сифатида   янги қуриб битказилган Маънавият ва маърифат маркази биносининг очилиш маросими ўтказилди.

 Мазкур марказнинг 240 ўринга мўлжалланган анжуманлар залида ўтказилган тантанали тадбир  барчага байрамона кайфият улашди.

 Миллий гвардия қўмондони ўз нутқида ушбу марказдаги электрон кутубхона, ўқув заллари, музей, руҳий енгиллаштириш ва хизмат хоналари, ёшлар учун мўлжалланган хоналар ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари  ҳамда   маҳаллий ёшларнинг касбга йўналтириш ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан  жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида фаоллик кўрсатиб, мустақил Ватанимиз қудрати ва салоҳиятини юксалтиришда ўзининг фидокорона хизматлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳарбий хизматчи ва

ходимларга, самарали ҳамкорлик қилиб келаётган вазирлик ва ташкилотлар вакилларига Миллий гвардиянинг I – II даражали "Намунали хизматлари учун", "Маънавият аълочиси" ва "Фидойи ходим" кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик қўл соатлари топширилди.

Маросим сўнгида Миллий гвардия ансамбли ҳамда Қашқадарё вилояти ёш санъаткорлари томонидан ижро этилган гўзал куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага байрамона кайфият улашди.

Text to speech