ОБЪЕКТГА НОҚОНУНИЙ ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ ОЛИБ КИРИЛИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ
Юртимизга пиротехника воситаларини яширин равишда олиб кириш, уни ташиш ва сотишга бўлган уринишларга қарши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Афсуски, шунга қарамай, амалдаги қонунларни четлаб ўтаётган айрим уддабуронлар ҳамон учрамоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Фарғона иссиқлик электр маркази АЖ назорат текширув постида ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган фуқаро текширилганда, Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 2001 й. т. фуқаро К. Х.эканлиги, унинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомобиль салонидан 60 (олтмиш) қути, жами 3600 (уч минг олти юз) дона, “БРИТАНИК” номли пиротехника воситаларини сотиш мақсадида объектга олиб келаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланган ашёвий далиллар холислар иштирокида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилди.