Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва автомашиналар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Миллий гвардия Тошкент минтақавий уқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, турли хилдаги фавқулодда ҳолатларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, транспорт воситасида ҳаракатланиш давомида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан тўхталиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, қоидаларга риоя этмаслик,спиртли ичимлик истеъмол қилган холда, транспорт воситасини бошқариш натижасида юзага келган йўл транспорт ҳодисалари юзасидан видеофильм намойиш этилди.