Беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар ўқувчи ёшлар иштирокида давом эттирилмоқда
Учтепа тумани 106-сонли умумтаълим мактабида "Беш муҳим ташаббус" шиори остида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, Миллий Гвардия Учтепа тумани қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистон ёшлари" шиори остида марафон тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Миллий гвардия ҳарбий оркестри ўз чиқишлари билан байрамона руҳ бағишлади. Шунингдек, расмлар танлови ва қўл меҳнати ижод намуналари кўргазмаси ва шахмат-шашка бўйича мусобақалар ўтказилди.