Профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Юртимизда эпидемиологик вазият ёмонлашаётганлиги сабабли карантин чоралари янада кучайтирилди. Наманган шаҳри бўйлаб фуқаролар хавфсизлиги йўлида хизмат жараёнини олиб бораётган Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳали ҳамон юртимиз бўйлаб коронавирус инфекцияси фуқароларга хавф туғдирмаслиги учун тиббий ниқоб тақиб юришлари бўйича огоҳлантириш ишларини олиб боришмоқда.
Ўтказилган рейд тадбирлари натижасида аксарият аҳолининг карантин талабларига лоқайдлик билан қараётгани кузатилмоқда. Фуқароларнинг айтишлари бўйича, ниқоб тақиш кимнидир ёдида, кимнидир эса ёнида йўқ!
Ҳурматли юртдошлар, саломатлигингиз биз ва ўзингиз учун муҳим, вирусдан ҳимояланинг!