Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тиббиёт муассасасидан дори маҳсулотларини яширин равишда олиб чиқишга уринган фуқаро "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат тахминан 16:50 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида хизмат олиб бораётган “Қўриқлаш” бўлими ходими томонидан ушбу тиббиёт маркази дорихонаси мудири фуқаро А.С. назорат ўтказиш пунктида текширилган.
Текшириш жараёнида фуқаро ўзига тегишли бўлган сумкада умумий қиймати 1.350.241 (бир миллион уч юз эллик минг икки юз қирқ бир) сўмлик 30 дона “Эндоксан” номли дори маҳсулотларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддаси (Оз миқдорда талон-тарож қилиш) бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, баённома Чилонзор туман судига юборилди.

Text to speech