Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ТРИАТЛОН СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида спортнинг “Триатлон” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада 7 та жамоадан таркиб топган, жами 21 нафар иштирокчи дастлаб 300 метрга сузиш, сўнгра 8000 метрга велосипед ҳайдаш ва 3000 метрга югуриш йўналиши бўйича куч синашишди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркибларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларнинг кундалик турмушига жисмоний тарбия ва спортни кенг тадбиқ этишни мақсад қилган мусобақа сўнгида шахсий биринчиликда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимларидан 1-ўринни Умаралиев Бахриддин, 2-ўринни Зайцев Дмитрий ва 3-ўринни Давронов Зафарлар қўлга киритди.
Шунингдек, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, 2-ўрин вилоят Давлат Хавфсизлик Хизмати ва 3-ўрин вилоят Ички Ишлар бошқармаси жамоаларига насиб этди.
Ғолиблар Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсупов ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовлар томонидан тақдирландилар.

Text to speech