Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МАРДЛАР ҲАЁТ ЙЎЛИ ЁШЛАРГА ИБРАТ

Жорий йилнинг 5 май куни Жарқўрғон туманидаги 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Хотира абадий" шиори остида маъданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, мудофаа ва халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фахрийлар, ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан йиғилганларни табриклаб, юрт тинчлиги йўлида жон фидо қилган аждодларимиз, ҳозирда умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳаёт йўли ёш авлодга ибрат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Фахрийларни эъзозлаш, ўтганларни порлоқ хотирасини ёд этиш эса эзгу қадриятларимиздан бири эканлиги қайд этилди. Маросимда ўқувчи ёшлар томонидан шеърлар айтилди, куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди, шунингдек ижро этилган турли саҳна кўринишлари айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишларини иштирокчилар катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Text to speech