ҚАҲРАМОНЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК
Аждодларни хотиралаш ва кексаларни эъзозлаш миллийлигимизга хос бўлган улуғ қадриятлардан биридир.
Кекса авлодга ғамхўрлик кўрсатиш, нуронийлар ҳолидан хабар олиш ва уларни қўллаб қувватлаш Миллий гвардия ходимлари учун ёшларга намуна сифатидаги анъанага айланиб улгурди.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам ушбу соҳа вакиллари куни кеча Косон туманидаги Сарипул МФЙ Зулфия кўчаси, 13 уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ислом ота Маматкулов холидан хабар олиш мақсадида ушбу хонадонга ташриф буришди.
Авлодлар учрашуви давомида Ислом отанинг саломатлиги ҳарбий тиббий ёрдам ходимлари томонидан назоратдан ўтказилиб, оила аъзоларига керакли маслаҳатлар берилди.
Уруш фахрийси Ислом ота суронли урушда бўлган воқеаларни кўзида ёш билан хотиралар экан, юртимизда тинчлик ва осудалик ҳукм сураётганлиги учун шукроналар келтирди.
Ташриф сўнгида уруш қаҳрамонига совға саломлар улашилиб, ғалаба учун миннатдорчилик изҳор этилди.