Қашқадарёда кучайтирилган рейд тадбирлари
Кучайтирилган карантин талаблари юзасидан профилактик назорат ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Республика Махсус комиссияси қарори ижросини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Жамоат жойлари, аҳоли гавжум ҳудудлар, бозор атрофларида ниқобсиз юрган фуқаролар масъул ходимлар томонидан огоҳлантириб келинмоқда. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, профилактик тушунчалар берилмоқда.