ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ҳамда 189-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланган, қидирувдаги шахс ушланди.
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ходимлари ва Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида муқаддам судланган, гумонланувчи А.А. Қўқон шаҳар Чархий кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида яшириниб яшаб юрганлиги аниқланиб, жорий йилнинг 6 апрель куни тезкорлик билан қўлга олинди.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.